Cofrance SARL (AVIAV TM) – авиация брокерлик компанияси бўлиб, Ницца шаҳрида бундан ўн йилдан ортиқ вақтдан олдин ташкил этилган. Бугунги кунда француз компанияси ўз ваколатхоналарига эга ва ўз фаолиятини дунёнинг 117 та мамлакатларида юритиб келмоқда.

Бизнинг фаолиятимиз доираси: тижорат, тиббиёт ва юк ташиш авиацияси. Биз қуйидаги хизмат турларини тақдим этамиз:

  • самолётлар ва вертолётлар ижараси,
  • ҳаво кемалари савдоси, тюнинг ва қурилиш ишлари,
  • тижорат менежменти (самолёт ва вертолётларни қўллаб-қувватлаш ва таъминлаш),
  • космик ва авиацион суғурталаш,
  • юридик ҳамроҳлик (аэропортлар, авиакомпаниялар иштирокидаги йирик низоларни тартибга солиш),
  • авиация экспертларининг консалтинг хизматлари.

 

Cofrance SARL (AVIAV TM) беш қитъада фаолият кўрсатади. Компания бозорнинг йирик иштирокчиларидан бири бўлиб, 100 мингдан ортиқ ҳаво кемаларидан фойдаланиш имкониятини қўлга киритган ҳолда дунёнинг етакчи авиақурилиш корпорациялари, аэропортлари ва авиакомпаниялари билан ҳамкорлик қилади.  Биз хусусий шахслар ва ташкилотларни тижорат, тиббиёт ва юк ташиш рейслари бўйича хизматлар кўрсатамиз.

Cofrance SARL (AVIAV TM ) компаниясининг асосчиси ва бош директори Виталий Архангельский авиация соҳасида 20 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда.   Ушбу давр мобайнида унинг компанияси Европа, Россия ва бутун дунё бўйлаб ҳаво кемаларини ва авиапортларини бошқариш бўйича тажриба орттирди. Ҳозирда бош офис Ницца шаҳрининг марказида, афсонавий Negresco меҳмонхонаси ёнида жойлашган.

Компаниянинг суғурталаш ва кредитлаш бўйича фаолияти француз давлат ташкилоти ORIAS (N 14005763), (бизнес сертификатланган ISO 9000) томонидан тартибга солинади. Компания ўз фаолиятида (TQM — Total Quality Management) – юз фоизли сифат бошқаруви тамойилини қўллайди.

Cofrance SARL (AVIAV TM) сайёрамизнинг энг йирик авиация уюшмалари таркибига киради:

  • EBAA (European Business Aviation Association),
  • EBAA (European Business Aviation Association),
  • EBAA France

– хизмат кўрсатиш сифати ва хавфсизлик стандартлари етакчи халқаро профессионал ташкилотлар томонидан текширилган ва баҳоланган (сертификатланган)

  • Wyvern Ltd. (учишларнинг хавфсизлигини таъминловчи етакчи сектор),
  • ARGUS International (кўп босқичли ҳар тарафлама текширувни амалга оширувчи трансмиллий аудиторлик компанияси),

– 7 йилдан буён соҳавий кўргазмаларда йирик иштирокчи мақомини қўлдан бой бермай келмоқда,

– ўз фаолият соҳасига бўлган халқаро талабларга жавоб беради,

– AML сиёсатини замонавий  KYC тартиб-таомилларини қўллаган ҳолда амалга оширади.

 

Бизнинг йирик битимларимиз Лондон, Париж, Токио, Вашингтоннинг етакчи юридик компаниялари орқали амалга оширилади.  Мижозлар маблағлари Франциянинг CIC банкининг махсус мижоз ҳисобларида сақланади ва бухгалтерия ҳисоби Франциянинг CERES компанияси томонидан бошқарилади.   Cofrance SARL (AVIAV TM) компаниясининг касбий масъулияти 20 млн. АҚШ долларига суғурталанган.

Компания комплекс авиацион чартер таъминотини тайёр ҳолда ҳар қандай битим билан бирга тақдим этади.    Энг янги электрон хизматлар мижозларга замонавий ҳимоя тизимларини қўллаган ҳолда масофадан туриб хизмат кўрсатиш имконини беради.      Энг зўр соҳа мутахассислари мижозларга кечаю кундуз консультация беришга ва уларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Cofrance SARL (AVIAV TM) – тижорат авиацияси соҳасида сизнинг тенги йўқ ҳамкорингиз.